Аёллар яратган ихтиролар

Кундалик ҳаётимизда фойдаланиб келадиган ихтироларнинг келиб чиқишида исмлари кўпинча сояда қолиб кетган кўплаб аёллар бўлган. Ушбу мақолада биз бу тушунмовчиликни тўғрилаб, оғиримизни енгил, ҳаётимизни завқлироқ қилган аёллар ҳақида гапиришга қарор қилдик.

Аквариум, Жанна Вильпре-Пауэр

Агар уйингизда сиз томоша қилишни яхши кўрадиган ранг-баранг балиқли аквариумингиз бўлса, француз табиатшуноси Жанне Вильпре-Пауэрга ўз миннатдорчилигингизни билдиришингиз мумкин. 1832 йилда денгиз биологи биз уйда ҳам денгиз ҳайвонларини кузатишимиз учун аквариумни ихтиро қилди.

Қор тозалайдиган машина, Синтия Мэй Вестовер

Синтия Мэй Вестовер 1890 йилдан бошлаб икки йил давомида Нью-Йорк кўчаларини тозалаш комиссарининг котиби бўлиб ишлади. Шу даврда у оғир араваларни судраб юришга мажбур бўлган кўча супурувчилар ва уларнинг отлари ҳаётини осонлаштириш учун кўча супурувчи аравачани ихтиро қилди. Ўзи юк туширадиган функцияли бу аравача шунчалик кичкина эдики, тозаловчиларнинг ўзи уни бошқара оларди. Шу сабабли от араваларини четлаб ўтиб, аравача ичидаги бор нарсаларни тўғридан-тўғри чиқинди қутиларига бўшатиш мумкин эди.

Шоколадли печенье, Рут Грейвс Уэйкфилд

Ошпаз, ўқитувчи, овқатланиш мутахассиси ва меҳмонхона эгаси Рут Грейвс Уэйкфилд 1930 йилда шоколад плиткасини майдалаб, хамирга қўшиб, печеньенинг янги турини яратди. Ўша пайтгача меҳмонхона ўзининг яшовчиларига машҳур ирисли печеньесини тақдим этарди ва Рут ширинликнинг иккинчи версиясини яратиб, янгилик қилди.

Барби қўғирчоғи, Рут Хэндлер

Қизи Барбаранинг қоғоз қўғирчоқлар билан ўйнашидан илҳомланган Рут Хендлер бозорда катталарга ўхшаш қўғирчоқлар етишмаслиги ҳақида ўйланиб қолди. Европага сафари чоғида у Германиядаги Барби прототипига айланган «Бильд Лилли» қўғирчоғини кўриб қолди. Уйга қайтгач, Рут Лиллининг дизайнини ўзгартирди ва унга қизининг исмини берди.

Илмий фантастика, Мэри Шелли

Ёзувчи Мэри Шелли ўзининг биринчи илмий фантастик романини 1818 йилда ёзган. Аёлларни робот аждаҳолар ва шунга ўхшаш махлуқлардан қутқариш лозим бўлган космосда содир бўладиганбарча саргузаштлар ҳам унинг қаламига мансуб. Шеллининг Франкенштейн ёхуд Замонавий Прометей романи икки юз йил давомида машҳур бўлиб келаётган янги жанрни бошлаб берди.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.