АЁҚШдан 30 миллионга яқин пулни ўмарган 21 ёшли йигит қамоққа олинди
- 23.05.2020 15:19
- 396
- Жиноят ва жазо
Жорий йилнинг 18 май куни Кармана туманида жойлашган МЧЖ раҳбари 46 ёшли С.М. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унга тегишли МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасининг оператор хонасига очиқ қолган эшик орқали кириб, хонадаги темир сейфдан 29 345 000 сўм пулини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Кармана тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Навоий шаҳрида яшовчи, МЧЖда оператор ёрдамчиси бўлиб ишловчи 21 ёшли Д.Б. содир этганлиги аниқланиб, ундан ашёвий далил сифатида 29.345.000 сўм пуллар расмийлаштирилиб олинган.
Д.Б. жиноят иши бўйича айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қарнабота ғорида қандай синоат яширинган?
- Кеча, 18:10
- Саёҳат