Берлинда намойишчилар оммавий ҳибсга олинди, Цюрихда полиция резина ўқлардан фойдаланди
Берлинда полициячилар 1 май намойиши иштирокчиларини махсус техника ёрдамида оммавий ҳибсга олинди, дея хабар берди шаҳар полицияси Twitterда.
РИА Новости бўлими маълумотига кўра, хавфсизлик кучлари намойишчиларнинг бир қисмини санитария талабларини бузгани учун колоннадан чиқаргач, "иштирокчиларнинг аксарияти чекка кўчаларга чиқишди, айрим гуруҳлар полицияга тош ва шиша улоқтира бошлади".
Шунингдек, намойишчилар бир нечта петардларни портлатишди, чиқинди қутилари ва ёғоч паллетларни ёқишди.
Полициянинг билдиришича, уч нафар зобит яраланган. Намойишчиларнинг тажовузкор ҳаракатларидан сўнг ташкилотчилар тадбирни тўхтатишган.
Жабрланганлар ва ҳибсга олинганларнинг умумий сони аниқланмоқда.
Шунингдек, Цюрих полицияси уюшмаган митингни тарқатиш пайтида намойишчиларга қарши резина ўқ отган.
Таъкидланишича, Цюрихда шанба куни эрталаб келишилган етти «Меҳнат куни» намойиши бўлиб ўтди. Бироқ тушдан кейин шаҳар майдонларидан бирини бир неча юз намойишчилар эгаллаб олишди ва турли туманларга кўчиб ўта бошлади. Хабарларга кўра, полиция барча юришларни тўхтатган.