Буюк Британияда 4,5 миллион одам қайтадан карантинга олинди
- 01.08.2020 08:30
- 99
- Хориж
Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, янги қатъий карантин чоралари тўлиқ Катта Манчестер графлиги ҳудуди ва қисман Ланкашир ва Ғарбий Йоркшир ҳудудларига нисбатан татбиқ этилган. Аҳолига бир уйда яшамайдиган одамлар билан кўришиш тақиқланган, бироқ бир қатор жамоат жойлари фаолият кўрсатишда давом этмоқда, жумладан, ресторан ва кафелар ҳам.
Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий масофа қоидаларига амал қилинмагани вазиятнинг кескинлашишига сабаб бўлганини таъкидламоқда.
Бироз илгари Лондон Империя коллежи ва Берклидаги Калифорния университети мутахассислари, дунёнинг турли мамлакатларида жорий этилган қатъий чеклов чоралари ўн миллионлаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолганини исботлади. Фақатгина Буюк Британиянинг ўзида карантин чора-тадбирлари 500 мингдан ортиқ инсон ҳаётини сақлаб қолган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда 262 мингдан зиёд аҳолидан спорт синовлари олинди
- 45 дақиқа аввал
- Спорт
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- 1 соат аввал
- Таълим