“Электросеть” қачон ўзбек тилида иш юритишга ўтади?
- 07.01.2020 13:48
- 294
- Жамият
Ўзбек тилига Давлат тили мақомига берилганига ўттиз йилдан ошди.
Қонун билан ҳали иттифоқ таркибида бўлган мамлакатимизда ўзбек тили бутун Ўзбекистон бўйича Давлат тили сифатида амал қилишининг ҳуқуқий асослари белгиланиб, иш юритишда, давлат органларига мурожаат қилишда ўзбек тилининг мавқеи биринчи ўринга чиқарилган.
Аммо афсуски, иш юритишда айрим идораларда бу масала мана 30 йилдирки, оқсамоқда.
Сиз кўриб турган сурат электр тармоқларининг ҳудудий бўлимларидан олинган. Қайсики, рус миллатига мансуб аҳоли деярли учрамайдиган тумандан.
Шаҳар ҳудудларида бўлса майли, тушуниш мумкиндир. Аммо 99 фоиздан кўп ўзбек тилли халқ яшайдиган ҳудудда электр тармоқлари корхонаси рус тилида иш юритиши қайси мантиққа тўғри келади?
Ажабланарлиси, рус тилини билмайдиган одам бу ташкилотга таржимон билан бориши керакми?
“Электросеть”дагиларга ўзбек тилини ким ўргатади? “Давлат тили тўғрисида”ги қонунничи?
Ё.ГАДОЕВ.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа