Француз расмийлари эски кийим ва пойабзаллар таъмирини қисман қоплашга қарор қилишди

Франция ҳукумати октябрь ойидан чегирмалар тизимини жорий қилиб, одамларни янгисини сотиб олиш ўрнига, эски пойабзал ва кийимларни таъмирлашга ундамоқда. Аммо бу ташаббус ҳашаматли брендларга қандай таъсир қилади?

Франция Экология ва барқарор ривожланиш вазирлиги вакили Беренжер Куилярнинг сўзларига кўра, ҳар йили мамлакат свалкаларига 700 минг тонна кийим-кечак ва поябзал тушади.

Ушбу исрофгарчилик ва атроф-муҳитга зарар етказишга барҳам бериш, шунингдек, пойабзал ва кийим-кечакларни таъмирлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш учун ҳукумат 154 миллион евролик махсус рағбатлантириш дастурини ишлаб чиққан. Дастурга қўшилган таъмирлаш устахоналари мижозларга чегирмаларни таклиф қилишади.

Ушбу орқали ҳукумат “камтарона мода” тарафдорларини рағбатлантириш ниятида.

Аммо мамлакатда янги ташаббусни ҳамма ҳам қўллаб-қувватламайди. Кўпчилик мамлакатда муҳим бўлган енгил саноат тармоғига салбий таъсир кўрсатишидан ҳавотирда. Бунда ҳукуматнинг 3 триллион евролик қарзини эслаш, шусиз ҳам унча катта бўлмаган давлат маблағларини шамолга совурмаслик айтилмоқда.

Кўп минглаб иш ўрни таъминловчиси Франциянинг мода саноати иқтисодиётнинг энг йирик тармоқларидан бири бўлиб, айланиш ўтган йили қарийб 66 миллиард еврони ташкил этган. Мамлакат Европанинг тўртинчи йирик мода экспортчиси, аммо французлар кийим-кечак учун йилига ўртача 430 евро, Европадаги ўртача кўрсаткичдан ҳам камроқ сарфлашади.