Каттақўрғонда кузатув камераси ўғрининг қилмишини ошкор этди
- 19.05.2021 11:27
- 98
- Жиноят ва жазо

2021 йил 12 майдан 13 майга ўтар кечаси Каттақўрғон шаҳридаги ғишт ишлаб чиқариш цехларининг бирига номаълум шахс ғайриқонуний равишда кириб, омборхонадан баҳоси 10.240.000 сўм бўлган 8 дона аккумуляторлар электр симларини кесиб олади. Аммо ўзининг жиноий ҳаракатларини охирига етказмасдан, аккумуляторларни девор остига қўйиб, ҳодиса жойидан кетиб қолади.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида, мазкур жиноятни Каттақўрғон шаҳар “Ермачит” маҳалласида яшовчи 1994 йилда туғилган Х.Ш. содир қилганлиги аниқланган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар беришича, ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 25,169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳокимликка номзодлар хорижда малака оширади
- 1 соат аввал
- Самарқанд
Тест синовлари ўтказиладиган бинолар тайёрми?
- Кеча, 18:02
- Таълим
СамИСИ да ёшларга эътибор қандай?
- Кеча, 17:55
- Жамият
Сув минораси таъмирланмоқда
- Кеча, 17:30
- Самарқанд