Лойиш деҳқон бозорида ўғирлик содир этган икки йигит қўлга олинди
Жорий йилнинг 20 август куни Оқдарё туман ИИБга, Оқдарё туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган Б. ариза билан мурожаат қилди.
У ўз мурожаатида 2020 йил 11 август куни соат 09:00 ларда Оқдарё тумани Лойиш шаҳарчасида жойлашган деҳқон бозорида жойлашган ўзига тегишли дўконларидан номаълум шахс жами 1.055.000 сўмлик мулкини, шунингдек, 2020 йил 18 август куни соат 10:30 ларда шу бозордан Оқдарё туманида яшовчи 1983 йилда туғилган С.га тегишли савдо дўконидан бир дона бозор нархи 55.000 сўмлик болалар жинси шимини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, номаълум шахсни аниқлаб, қонуний чора кўришликни сўраган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Оқдарё туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятлари Оқдарё туман Бозоржой МФЙ да яшовчи, 1993 йилда туғилган Г. ва 2005 йилда туғилган Н.лар томонидан содир этилганлиги аниқланиб, улардан ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинди.
Ҳолат юзасидан Оқдарё туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар берди Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.