Назарбоевнинг жияни 1,45 миллиард долларни давлатга қайтарди
- 10.01.2024 20:04
- 127
- Хориж
Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сатибалди 650 миллиард тенге (1,45 миллиард доллар)ни давлатга қайтарди.
Декабрь ойида ҳам Қозоғистоннинг Коррупцияга қарши кураш хизмати Қайрат Сатибалди томонидан ноқонуний равишда чиқарилган 120 миллион доллар мамлакатга қайтарилганини маълум қилган эди.
ОАВга кўра, Қайрат Сатибалди фирибгарлик, ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкка зарар етказиш, бировнинг мулкини ўғирлаш ва ўзлаштиришда айбланмоқда.
У 2022 йилнинг март ойида ҳибсга олиниб, 6 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Теглар:
Нурсултон Назарбоев