Парижда спортчилар кондиционерсиз хона ва "картон тўшак"лардан шикоят қилмоқда

Франциянинг Париж шаҳрида ўтказилаётган ёзги Олимпиада спортчилари уларга таклиф этилаётган озиқ-овқат, хусусан, тухум ва гўшт миқдорини етарли эмаслигидан шикоят қилган эди.

Италиялик сузиш бўйича Олимпия чемпиони Томас Cэccоне эса кеча бир неча бор спортчиларнинг турар жойининг ноқулайлиги ҳақида шикоят қилган. Унинг ўзи ноиложликдан бу ҳолатдан чиқиш йўлини топган - паркдаги майсазорда ухлашни афзал кўрган. "Бу кондиционерсиз хонадаги картон тўшакдан кўра қулайроқ", деган Олимпия чемпиони Томас Cэccоне.

Эслатиб ўтамиз: маълумотларга кўра, 11 августда якунланадиган 2024 йилги Олимпия ўйинларида 10,5 мингга яқин спортчи иштирок этади.