Пайариқдаги иқтисодиёт ва сервис коллежи ётоқхонасида карантинга олинганларга жой тайёрланмоқда

Туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар шифохонасига қўшимча равишда Пайариқ туман иқтисодиёт ва сервис коллежининг ётоқхонасида "COVID-19" инфекциясига чалинган беморлар билан бирламчи мулоқотда бўлган фуқаролар учун 200 ўринли захира карантин зонаси ташкил этилмоқда, деб хабар берди Пайариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Бугун туман мутасаддилари мазкур ҳудудда бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Эслатиб ўтамиз, бугун ўтказилган брифингда вилоят ҳокими ўринбосари Р.Қобилов ўтган бир суткада вилоятда 42 кишида, жумладан, Пайариқда 1 кишида коронавирус аниқланганини маълум қилди.