Перуда экологик ҳалокат: қушлар аллақачон нефть маҳсулотлари билан заҳарланган, сузиш, ов қилиш ёки учиш учун бемажол

Тинч океанида 12 минг баррелга яқин нефть тўкилиши оқибатида Перу қирғоқлари яқинидаги алоҳида қўриқланувчи ҳудуд оролларида истиқомат қилаётган денгиз қушлари нефтдан заҳарланиш ёки очликдан нобуд бўлиш хавфи остида.

AFP журналистлари ва табиатни муҳофаза қилиш ходимлари гуанай қорабузов (қуш)лар зич яшайдиган Исла-Пескадорес оролини кўриш учун боришди.

«Бугун биз денгизда сузаётган қушни учратдик ва уни қайиққа олиб ўтдик. Бир неча дақиқадан сўнг у вафот этди. Бунинг сабаби - қушлар аллақачон нефть маҳсулотлари билан заҳарланган, сузиш, ов қилиш ёки учиш учун бемажол», дейди ветеринар, экспедиция аъзоси Жанкарло Инга Диаз.

15 январь куни Тонга архипелагидаги Тинч океанидаги Хунга-Тонга-Хунга-Хаапай сувости вулқонининг отилиши натижасида юзага келган цунами Перу пойтахти - Лима (Жанубий АмерикадагиТинч океани қирғоқбўйи шаҳри) шимолида турган танкердан нефть тўкилишига олиб келди. Океанга 12 минг баррелга яқин нефть тўкилиб, қўриқхоналар ҳудудидаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига хавф туғдирди.

Умумий ифлосланиш майдони қуруқликда 1,7 миллион квадрат метр ва океан юзасида 1,2 миллион квадрат метрни ташкил этди. Ҳукумат ҳодисани Лима тарихидаги “энг даҳшатли экологик фалокат” деб баҳолади. Лима яқинидаги пляжлар энди ана шундай кўринишга эга:

Лима шимолидаги ифлосланган қирғоқ ишчиси
Анкон курорт шаҳри соҳилида қайиқлар денгиз юзасидан нефть йиғишмоқда.
Ишчи Вентанилла ҳудудидаги Каверо пляжини тозаламоқда.
Балиқчи Валтер де ла Круз нефть тўкилган Каверо пляжида ўтирибди.
Перунинг Вентанилла шаҳридаги пляжда нефтга ботган қуш.
Ишчи Лима шаҳри қирғоқларидан нефтни тозалаётган ҳамкасбларига сигнал бермоқда.
Каверо пляжида, Вентанилла ҳудудида тозалаш ишлари.
Испаниялик танкеридан нефть тўкилган «Repsol» нефть ва газ компаниясига қарши намойиш ўтказмоқда.
Хунга-Тонга-Хунга-Хаапай вулқонининг отилишининг сунъий йўлдошдан тасвири.

Г.Холдорова таёрлади