Қайси ёшдаги болаларда COVID-19 га чалиниш мойиллиги энг юқори?
- 10.09.2020 16:30
- 528
- COVID-19
Вояга етмаганлар орасида 6-7 ёшдаги болалар COVID-19 га чалиниши энг юқори мойилликда деб баҳоланади.
Коронавирус инфекцияси ривожланиш хавфи қуйидаги болаларда кузатилиши мумкин:
➖ тана вазни кам бўлган;
➖ рахит;
➖ темир танқислиги - камқонлик;
➖ бронхиал астмадан азият чекувчилар;
➖ туғма юрак нуқсонлари мавжуд бўлганлар;
➖ эндокрин тизими ва сийдик ажратиш тизими касалликларида;
➖ онкологик касалликларда;
➖ турли генезли иммунодефицит ҳолатларда.
Агар фарзандингизда юқорида келтирилган ҳолатлар мавжуд бўлса, дарсларни онлайн ўзлаштириш тавсия этилади.
Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева маълум қилди.м