Қўшниси ва қайнонасининг уйида ўғирлик содир этган аёл қўлга олинди
- 08.06.2020 21:59
- 215
- Жиноят ва жазо
Жорий йилнинг май ойида 21 ёшли И.Ю. (аёл), Асака тумани Янгиобод маҳалласида яшовчи қўшниси - 35 ёшли Ш.У.га чорва ҳайвонларига қараб қўйишини айтиб, хонадонининг калитини қолдириб кетади. Бундан фойдаланган аёл ётоқхонага ғайриқонуний равишда кириб, уй эгасининг 400.000 сўм пуллари ва бир дона планшетини яширин равишда талон-торож қилган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Бундан ташқари, И.Ю. 2020 йил 21 май куни қўшниси - 18 ёшли Ж.К. (қиз бола) билан ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, ўзининг хонадонида қайнонаси - 47 ёшли О.Ю.га тегишли бўлган 2.550.000 сўм пулларини яширин равишда талон-торож қилиб, қўлга киритилган пулларни ўзаро тақсимлаб олишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Имтиёзли нархдаги кўмир аҳолига қай тартибда берилади?
- 59 дақиқа аввал
- Долзарб