Россияда хоҳловчиларни космосга бир ойлик саёҳатга таклиф қилишмоқда

Бўлажак космик сайёҳлар 30 кун Халқаро космик станцияда (МКС) яшаб, ҳордиқ чиқаришлари мумкин.

Стандарт космик саёҳат дастурига “Звёздной городок”да тайёргарлик, тиббий кўрик, парвоз давомида зарурат туғилганда, станцияда қутқарув чоралари киритилган.

Хизматлар қаторига Ил-76 самолёти бортида вазнсизликни машқ қилиш, орбитада илмий тадқиқотлар ўтказиш, очиқ космосга чиқиш кўникмаларини ҳосил қилиш киритилган. Космосда 10 кун бўлиш муддатини бир ойгача узайтириш, ерга қайтишда исталса, “Союз” қўниш аппаратини сотиб олиш мумкин.

Космосда 10 кун бўлиш ҳозирда 50 миллион долларга тушади. Бу муддат бир ойга узайтирилганда камида 150-200 миллион доллар тўлашга тўғри келади.

“АиФ” (2020 й, 37-сон) асосида Т.Мурод тайёрлади.