Салқин ва қуруқ об-ҳаво ҳафта охиригача давом этади

Сешанба кунидан Ўзбекистон ҳудудига салқин ва қуруқ ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда, ушбу оқим иш ҳафтасининг охиригача республикадаги об-ҳавони белгилайди, дея хабар қилди Ўзгидромет матбуот хизмати.

Ҳарорат фони ҳамма жойда 2−4 даражага пасаяди. Бу даврда асосан кечаси 8−13 даража, кундузи 22−27 даража илиқ бўлади.

Кейинчалик сентябрь ойининг охиригача бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйича ойнинг охири учун хос бўлган ҳавонинг сақланиб туриши кутилмоқда. Бу даврда ёғингарчилик эҳтимоли кам. Уралдан салқин ҳаво кириб туриши ҳисобига ҳарорат фони республика бўйича меъёрдан 3−4 даражага паст бўлади. Ҳарорат кечаси 7−12, кундузи 20−25 даражани ташкил қилади.