Самарқанд шаҳрида 2018 йилда 272 та ёнғин содир бўлди

Содир бўлган ёнғинлар оқибатида 7 нафар фуқаро куйиш тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. 4 нафар фуқаро эса ҳалок бўлган.

Жумладан, жорий йилнинг 1 январь куни Муқумий кўчасида яшовчи И.М нинг уйида газ иситиш печи қаровсиз қолдирилган. Оқибатда ёнғин келиб чиқиб, уйнинг 45 метр квадрат том ҳамда фанерли шифт қисми зарарланган.

Худди шундай ҳолат 14 январь куни Форобий кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида ҳам содир бўлди. Газ плитасини ёқиб, қаровсиз қолдирилганлиги оқибатида хонага ис гази тарқалган. Хонадонда яшовчи фуқаро Наргиза Нурова ва 8 ёшли қизи Муниса Эркинова ис газидан заҳарланиб, шифохонага ётқизилган.

Д.НАЖМИЕВ, Самарқанд шаҳар ЁХБ инспектори, сержант.