Самарқанд туманида вилоят судлари раислари томонидан сайёр қабул ўтказилди
Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши ҳолатларининг олдини олиш бўйича бевосита жойларда сайёр қабул қилиш режаси асосида вилоят судлари раислари томонидан Самарқанд тумани Халқ қабулхонасида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул жараёнида 28 та мурожаат рўйхатга олинган.
Жумладан, жиноят ишлари бўйича 10 та мурожаат қабул қилиниб, шундан 5 та мурожаатда кўтарилган масала ижобий ҳал қилинган. Шунингдек, 5 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Ўз навбатида, фуқаролик ишлари бўйича 6 та мурожаат рўйхатга олинган. Шундан 1 таси ижобий ҳал қилиниб, 5 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Маъмурий ишлар бўйича эса 11 та мурожаат рўйхатга олинган. Шундан 1 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 10 та мурожаатда қайд қилинган масала ижобий ҳал қилинган. Хусусан, ишлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271-моддаси 11-бандига асосан тугатилган ва кодексниг 33-моддасига асосан санкция доирасида кўрсатилган жазодан ҳам енгил жарима жазолари тайинланган.
Иқтисодий ишлар бўйича суд раиси 1 та мурожаат қабул қилган ва мурожаат муаллифига ҳуқуқий тушунтириш берган.
Бундан ташқари, сайёр судлар ташкил қилиниб, 4 нафар шахслар жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинган. Маъмурий ишлар юзасидан 10 нафар шахсларга нисбатан ишлар тугатилган ҳамда санкция доирасида кўрсатилган жазодан ҳам енгил жарима жазолари тайинланган.