"Спутник V" ва Astra-Zeneca вакциналари икки босқичли эмланишда юқори даражада иммунитет ҳосил қилади
- 07.06.2021 17:01
- 65
- COVID-19
"Спутник V" ва Astra-Zeneca вакциналари икки босқичли эмланиш билан инсон организмида юқори даражада иммунитет ҳосил қилинишига ёрдам беради.
Ўзбек - Хитой вакцинасида эса тўлиқ уч босқичда эмлангандан сўнг инсон организмида етарлича антитанача ҳосил бўлишига эришиш мумкин.
Икки ой мобайнида 2 миллион 069 минг 518 доза вакцина қўлланилган бўлса, шундан 348 минг 302 нафар киши тўлиқ босқичларда эмланиб бўлинди.
AstraZeneca билан 321 минг 906 нафар киши, ZF-UZ-VAC2001 билан 494 нафар киши, "Спутник V" вакцинаси билан эса 25 минг 902 нафар киши барча босқичларда тўлиқ эмланди.
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фурқат Санаев маълум қилди.
Теглар:
коронавирусга қарши эмлаш
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа