Тадбиркорларга ҳудуддаги раҳбарлар кўмакчи бўлади

Айни пайтда Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида тадбиркорлик ва кичик бизнесни янада ривожлантириш, улар учун қўшимча имкониятларни аниқлаш, ишга солиш ҳамда уларга яқиндан кўмакчи бўлиш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтмоқда.

Видеоселектор тарзида бўлаётган учрашувда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов иштирок этмоқда.

Шунингдек, тадбирда вилоятдаги секторлар, идора ва ташкилотлар раҳбарлари, бошқарма бошлиқлари, шаҳар, туман ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ҳамда тадбиркорлар қатнашяпти.

Сайтимизни кузатиб боринг, бу ҳақда батафсил маълумот берамиз.