Трамп Хитой лидерини “қотил” деб атади ва пандемия учун товон тўлаши кераклигини айтди
Якшанба куни Трамп Fox News телеканали бошловчисига берган интервьюсида Хитой халқ республикаси дунё мамлакатларини коронавирус пандемиясига гирифтор қилгани учун товон тўлаши кераклигини айтди.
Цзиньпин билан муносабатлари ҳақида фикр юритар экан, Трамп шундай деди: "Президент Си билан дўстона муносабатда бўлганман. У мени хуш кўрган ва ўзи ҳам менга маъқул келган эди".
Телебошловчи Мария Бартиромо собиқ президентнинг гапини “аммо у қотил!” дея бўлган эди, Трамп: "У қотил, лекин мен у билан жуда яхши муносабатда бўлганман. COVID-19 пайдо бўлганда эса… бошқа давр бошланган эди", деди Трамп.
Пекин Трампнинг сўзларига кескин муносабат билдириб, уларни туҳмат, хусусан, сиёсатчининг фактларга қарши сўзларини асоссиз, ўзини эса иккиюзламачи деб жавоб қайтарди.
«Бундай иккиюзламачи сиёсатчилар айбни бошқаларга ағдаришга қанчалик уринмасин, ҳақиқий фактларни ўзгартира олмайди. Трамп бир неча бор пандемия учун масъулиятни Хитойга ағдаришга уринган, бироқ бу билан у доимо АҚШда коронавирус тарқалиши учун биринчи навбатда ўзи масъул эканини эслатиб турган», дейди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Чжао Лицзян.