2023 йилнинг ҳайратланарли жаҳон рекордлари: Ейиладиган тўй либосидан энг катта редискагача... 

Ҳар йили “Гиннеснинг рекордлар китоби” гарчи уларнинг баъзилари жуда кулгили ва жамият учун аҳамиятсиз бўлса-да, тинимсиз одамларнинг янги ютуқларини қайд этади. Энг кутилмаган тоифаларда рақобатлашадиган кишилар ушбу нашр саҳифалари тарихида қолишни орзу қилади.

Шундай қилиб, маълумотнома веб-сайти 2023 йил натижаларини сарҳисоб қилди ва ўз қобилиятларини намоён этган ва рекордлар тарихига ўз номларини қўшишга муваффақ бўлган энг ажойиб рекордчиларни номлади. Улар орасида, масалан, ёйиш мумкин бўлган тўй либоси ёки итлар борган фильм премьераси ҳам бор.

Санъатшунос итлар

 “Paramount Pictures” компанияси кинога ташриф буюрган энг кўп итлар сони бўйича рекорд ўрнатишга қарор қилди. АҚШдаги “Кучукчалар патрули” мультфильми намойишига ўз ўриндиқлари томон қизил гилам бўйлаб ўтиб борган 219 та ит олиб келинди.

Энг катта туя

Ҳайвонлар мавзусини давом эттирадиган бўлсак, веб-сайт Бирлашган Араб амирликларида ўрнатилган янги рекорд ҳақида гапиради. У ерда энг катта ЛЕД иншоот - баландлиги 17,99 м бўлган туя инсталляция яратилди.

Энг катта редиска

2023 йилда фермерлар ҳам қараб ўтиришмади. Оғирлиги 45,865 килограмм бўлган дунёдаги энг оғир редиска Японияда тақдим этилган. Аввалги рекорд 20 йил аввал, “Гиннеснинг рекордлар китоби” вакиллари 30 килограммли сабзавотни рўйхатдан ўтказганда ўрнатилган эди.

48 соатлик шоу

АҚШнинг Орегон штатида энг узоқ давом этган “драг-санъаткорлар” шоуси бўлиб ўтди. Артистлар чиқишини 48 соат 11 дақиқа 30 сония давомида томоша қилиш мумкин эди. Сиёсатчилар томонидан қарши ҳужумларга учраган тадбир хайрия мақсадлари учун 306 000 доллар тўплади.

Энг кўп никоҳ

Ҳиндистонда 12 соат ичида энг кўп никоҳ қурган жуфтликлар қайд этилди. Мамлакатнинг энг камбағал қатлами иштирок этган оммавий тўй маросимида 2143 та янги оила ташкил этилди.

Энг катта кузатув майдон

Хитой бу йил дунёдаги энг катта шиша полли кузатув майдончаси қурилишини қайд қилди. 716,09 квадрат метр майдонга эга платформа 2023 йилнинг апрель ойида ташриф буюрувчилар учун расман очилди.

Ейиладиган никоҳ кўйлак

Ва ниҳоят, ўқувчиларга таъсирчан рекорд - оғирлиги 131,15 килограмм бўлган энг катта торт-кўйлак ҳақида гапириб бериш вақти келди.  У нафақат мазали, балки тўлиқ кийим сифатида хизмат қилиши мумкин. Дизайн ва ошхона мўъжизаси Швейцария Бутунжаҳон тўй ярмаркасида тақдим этилди.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.