40 минг сўм! Иштихонда гўшт шу нархда сотиляпти
- 15.12.2019 14:33
- 362
- Жамият
Байрамлар арафасида аҳоли дастурхонининг тўкинлигини таъминлаш мақсадида арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этиш анъанага айланган. Иштихон туманидаги деҳқон бозорларида Янги йил байрами олдидан ана шундай ярмаркалар иш бошлади.
Ярмаркада мевалар, полиз ва сабзавот, сут маҳсулотлари, балиқ, гўшт ва бошқа шу каби 26 хил озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган нархларда сотилмоқда.
Байрам арафасида гўшт ва гўшт маҳсулотлари нархининг кўтарилиб кетиши доим кузатиладиган ҳолат. Гўшт маҳсулотларининг ўртача нархини сақлаб туриш муҳим масала эканлиги инобатга олиниб, Иштихон ва Митан деҳқон бозорларида гўштни 40 минг сўмдан сотиш йўлга қўйилди. Албатта, бу каби чора-тадбирлар туман аҳолисининг байрамни кўнгилдагидек ўтказишга хизмат қилади.
Отабек ШАРАФОВ.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа