53 ёшли эркак жиянининг 3 ёшли қизини сотаётганда қўлга олинди
- 09.03.2020 09:44
- 298
- Жиноят ва жазо
Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида яшовчи 53 ёшли Ш.Т. жиянининг 3 ёшли қизини сотаётган пайтида қўлга олинди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ хабар қилди.
Аниқланишича, 3 март куни деҳқонободлик Ш.Т. Ғузор туманининг «Буюк карвон йўли» маҳалласида яшовчи жияни Ж.У.нинг 3 ёшли қизи Ж.Ю.ни Қарши шаҳрида яшовчи фарзандсиз аёлга 2 миллион сўмга сотишга уринган. Ғузор тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир пайтида у қўлга олинган.
Маълум қилинишича, Ғузор тумани ИИБ тергов бўлими ходимлари 3 ёшли боланинг онаси Ж.У. Ш.Т.нинг жиноий қилмишига шерик бўлгани ёки унга қаршилик кўрсатгани бўйича текширув бошланган.
Ш.Т.га эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш чораси қўлланилган. Унга нисбатан туман ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди (ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсни сотиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа