Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Академик лицейларга ҳужжатларни онлайн қабул қилиш бошланди

2020-2021 ўқув йили учун умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчи ўқувчиларининг ҳужжатларини олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларга онлайн қабул қилиш бошланди. 

Академик лицейларда:

- аниқ фанлар;

- табиий фанлар; 

- хорижий тиллар; 

- ижтимоий-гуманитар фанлар йўналишлари бўйича чуқурлаштирилган таълим берилади.

Ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида республикадаги барча академик лицейлар ҳақида маълумотлар умумлаштирилган махсус телеграм канал ташкил этилди.

Ушбу канал орқали юртимиздаги академик лицейларнинг расмий саҳифалари орқали ўқувчилар ўзлари танлаган йўналишлар бўйича ҳужжатларини онлайн топшириши мумкин бўлади.

Ҳужжатларни қабул қилиш 30 июнга қадар давом этади.