Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Америкаликлар демократик штатлардан нега қочишмоқда?

Демократик партия АҚШни парчалашда давом этмоқда. Америкаликлар Байденнинг Трамп билан курашида бир партиялик бошқарувга эришганидан кейин жанубга, республикачилар штатларига кўчиб ўтишмоқда. Айниқса, Нью-йорк, Калифорния, Иллинойс ва бошқа штатларда демократлар ўрнатаётган либерал тартибдан бутун бошли оилалар қочиб кетмоқда. Ишсизлик, жиноятчилик, зўравонлик уларни шунга мажбур қилмоқда. Аҳоли Феникс, Хьюстон ва Даллас каби кўча талончилари, уйсиз оломон йўқ, полиция жиноятчиларни тутишдан қўрқмайдиган штатларга кўчишмоқда. Одамлар яна сиёсий репрессиядан қочишмоқда. Президент Байден маъмурияти ФРБга дўстлари, уларнинг оилалари ҳақида шипшитиб қўймайдиган одамларни таъқиб остига олмоқда, деб ёзади “Мир новостей” (2021 й. 26-сон) ҳафтаномаси.

Балтика тубидаги Рембрандт

Балтика денгизи тубида ётган “Фрау Мария” кемасини мутахассислар ҳамон энг қизиқарли ва бебаҳо тарихий объект ҳисоблайдилар. У 1771 йил ноябрда Швеция қирғоқларида довул туфайли чўкиб кетганди. Унинг бортида Екатерина II Голландияда Эрмитаж учун сотиб олган хазиналар бор эди. Мутахассислар ҳисобича, уларнинг қиймати айни пайтда 1,5 миллиард евро туради.

1999 йилда бир гуруҳ Фин драйверлари – хазина қидирувчилари Фин ороли Юрмодан тахминан 11 мил нарида сув остида қалин лойқа босган кемани аниқлашганди. Маълум бўлишича, бу ўша 200 йил олдин йўқолган икки мачтали “Фрау Мария” кемаси экан.

ЮНЕСКОнинг Хельсинки имзолаган халқаро конвенциясига кўра, “Фрау Мария” бугун Финландиянинг сув ости осори-атиқаси ҳисобланади. Кема миллий ёдгорликлар рўйхатига киритилган. Амстердамда аукционда сотиб олинган 1500 дан зиёд санъат асарлари орасида Рембрандт, Хендрика, ван Бален, Герарда ван Терборка, Адриана ван де Вельде каби буюк рассомларнинг полотнолари бўлган.

Т.Шомуродов тайёрлади.