АҚШдаги торнадо «Amazon» омборини вайрон қилди, юзлаб одамлар ҳалок бўлгани тахмин қилинмоқда
- 11.12.2021 22:19
- 181
- Хориж
Кентукки штатидаги торнадо қурбонлари сони 50 кишидан ошиши мумкин, дейди губернатор Энди Бешер.
Губернаторнинг қайд этишича, штат фавқулодда вазиятда, Кентукки миллий гвардияси ва штат полицияси табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун жалб этилган. Айниқса, Мейфил шаҳри жиддий зарар кўрган, у ерда ҳам ишлаб чиқариш фабрикасининг томи қулаган.
Аввалроқ Fox2 телеканали АҚШ шарқидаги торнадо туфайли «Amazon» компаниясининг Иллинойс штатидаги омбори қисман қулагани, ўнлаб одамлар вайроналар остида қолгани ҳақида хабар берган эди.
KAIT ТВ телеканалининг хабар беришича эса табиий офат Арканзас штатидаги қариялар уйига ҳам зарар етказган. Оқибатда икки киши ҳалок бўлган ва беш киши жароҳатланган. Теннесси штати телеканаллардан бирининг хабар беришича эса, торнадо уч кишининг ҳаётига зомин бўлган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Депутат қабулхонаси бўлиши керак
- 18/01, 12:13
- Самарқанд
Меҳринг бунча иссиқ, Самарқанд?
- 18/01, 10:30
- Мутолаа