Байден ўз рейтингининг рекорд даражада пасайиши ҳақидаги саволга жавоб берди

АҚШ президенти Жо Байден рейтинги тушиб кетишига эътибор бермаслигини ва жамоатчилик сўрови доирасида маъқулланиш учун сайланмаганини айтди.

"Сўровлар тушиши, кўтарилиши мумкин. Аввалига улар баландроқ эди, кейин ўртада бўлди, кейин ўсди, энди эса яна пастга тушди. Бу бошқа барча президентларда ҳам бўлган. Лекин мен сўровлар бўйича қандай ишлашимни аниқлаш учун сайланганим йўқ. Мен АҚШ президенти сифатида ваъдаларимни бажара олишимга ишонч ҳосил қилганим учун сайландим", деди Байден G20 саммити якунлари бўйича матбуот анжуманида.

Унинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар G20 саммитида яхши қўллаб-қувватланди. "АҚШ кун тартибининг энг муҳим қисми бўлди", деди АҚШ президенти.

Аввалроқ Байденнинг АҚШ етакчиси сифатидаги дастлабки тўққиз ойдаги шуҳрати аввалги президентларникига нисбатан тезроқ пасайиб бораётгани айтилган эди.