Бу йил Самарқанддаги олий таълим муассасалари қанча талаба қабул қилади?
2022-2023 ўқув йили учун олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги шакли бўйича қабул квоталари тасдиқланди. Унга кўра, Самарқанд вилоятидаги олий таълим муассасаларига қуйидаги миқдорда талабалар ўқишга қабул қилинади.
Самарқанд давлат университетига жами 2505 нафар талаба ўқишга қабул қилинади. Шундан университетнинг Самарқанд шаҳридаги асосий олий таълим муассасасига 1320 нафар (440 та давлат гранти, 880 та тўлов-контракт асосида);
Муҳандислик физикаси институтига – 160 нафар (45 та давлат гранти, 115 та тўлов-контракт);
Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институтига – 225 нафар (75 та давлат гранти, 150 та тўлов-контракт);
Каттақўрғон филиалига – 400 нафар (110 та давлат гранти, 290 та тўлов-контракт);
Ургут филиалига – 400 нафар (95 та давлат гранти, 350 та тўлов-контракт);
Ўзбекистон-Финландия педагогика инситутига – 1450 нафар (380 та давлат гранти, 1070 та тўлов-контракт) талаба ўқишга қабул қилинади.
Бу йил Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти ҳамда Ургут филиали очилмоқда.
Самарқанд давлат чет тиллар институтига – 2025 нафар (490 та давлат гранти, 1535 та тўлов-контракт асосида) талаба қабул қилинади. Шундан 150 та квота, яъни 75 тадан Нарпай ва Пайариқ хорижий тиллар факультетига ажратилган. Эслатиб ўтамиз, ушбу факультетлар ўтган ўқув йилида очилган.
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига – 1000 та квота (85 та давлат гранти, 915 та тўлов-контракт асосида);
Самарқанд ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетига – 1395 та квота (535 та давлат гранти, 860 та тўлов-контракт асосида);
Самарқанд давлат тиббиёт университетига – 1100 та квота (420 та давлат гранти, 680 та тўлов-контракт асосида);
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтига – 1760 та квота (370 та давлат гранти, 1390 та тўлов-контракт асосида);
Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалига – 515 та квота (130 та давлат гранти, 385 та тўлов-контракт асосида);
“Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетига – 350 та квота (82 та давлат гранти, 268 та тўлов-контракт асосида);
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалига – 400 та квота (50 та давлат гранти, 350 та тўлов-контракт асосида);
Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиалига – 600 та квота (170 та давлат гранти, 430 та тўлов-контракт асосида) ажратилган.
Ушбу олий таълим муассасаларида янги ўқув йилидан янги йўналишлар ҳам очилиши кўзда тутилмоқда. Масалан, Самарқанд давлат тиббиёт университетида янги ўқув йилидан олий ҳамширалик иши йўналишига 25 квота ажратилган. Ушбу йўналиш ўтган ўқув йилида ёпилганди. ТДАУ Самарқанд филиалига бу йил доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси йўналиши очилмоқда, унга 25 нафар талаба ўқишга қабул қилинади.