Бугун Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни

2003 йил 9 декабрь куни Мексиканинг Мерида шаҳрида БМТ ташаббуси билан Коррупцияга қарши кураш бўйича халқаро конвенция имзоланди. Айни пайтга қадар ушбу конвенцияга 170 дан ортиқ давлат қўшилган.

2003 йил БМТ Бош Ассамблеясининг 53-сессиясида қабул қилинган резолюцияга кўра, ушбу кун Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни деб эълон қилинган.

2020 йил 7 сентябрда Адлия вазирлиги Ўзбекистоннинг давлат органлари ичида биринчи бўлиб ISO 37001:2016 фаолиятининг барча йўналиши “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” халқаро стандартига мувофиқ деб баҳоланиб, халқаро реестрга киритилди ҳамда тегишли сертификатга эга бўлди.