Булунғур тумани Навбаҳор маҳалласи 2028 йилни кутмаса ҳам бўлади

Жорий йилнинг 12 август куни Zarnews.uz сайтида “Булунғур тумани Навбаҳор маҳалласига 2028 йил қачон келади?” деган мақола чоп этилган эди. Ушбу мақола юзасидан “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти бош директори М.Пардаев қуйидагиларни маълум қилади:

“Самарқанд ҲЭТК” АЖнинг қурилиш бўйича директори С.Шомуродов Булунғур тумани Навбаҳор МФЙга бориб, фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди. Унда сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари ва оқсоқоллари, шунингдек, туман электр раҳбарлари қатнашди. Жойларда электр энергияси томонидан келиб чиққан камчиликлар ўрганиб чиқилиб, тез фурсатда бартараф этилиши маълум қилинди.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш Дастури тўғрисида”ги Қарорига асосан 2018 йил модернизация дастурига киритилган, қурилиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилиб келинмоқда. Булунғур туманидаги айрим ҚФЙ ва МФЙларида янги опоралар ўрнатилиб, янги симлар тортилмоқда.