Булунғурда 4-сектор раҳбарига 48 та мурожаат тушди
- 29.04.2019 12:03
- 197
- Самарқанд
Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Шодиёр Аҳмедовнинг Булунғур туманида ўтказган сайёр қабулида Қўнғирот қишлоғида яшовчи аҳоли вакиллари маҳаллада мактабгача таълим муассасаси ташкил этишда ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Ш.Аҳмедов ҳудудда давлат-хусусий шерикчилиги асосида ёки оилавий уй-боғча ташкил қилиш имконияти мавжудлигини айтди. Бунинг учун давлат томонидан бир қатор имтиёзлар мавжудлигини билдириб, бу масалани жойида бориб ўрганган ҳолда ҳал этилишини маълум қилди.
Сайёр қабул давомида фуқаролардан 48 та мурожаат қабул қилиниб, ҳар бир масаланинг ечими назоратга олинди. Мурожаатлар асосан суюлтирилган газ баллон билан таъминлаш, қишлоқ жойлардаги ички йўлларни таъмирлаш, электр симёғочларни янгилаш, ичимлик суви таъминоти ва бошқа масалалари юзасидан бўлди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.