Булунғурда электромобилларни зарядловчи илк қурилма иш бошлади
- 12.08.2021 16:55
- 186
- Самарқанд
Ўзбекистонда йилдан-йилга электромобиллар сони кўпайиб, аҳолининг бу турдаги машиналарга қизиқиши ортиб боряпти.
Мамлакатимизда уларни қувватлантириш учун 23 та зарядловчи қурилмалар фаолият кўрсатмоқда. Бу кўрсатгич бундан бир йил олдин атиги 3 та эди. Яқинда Булунғурда ҳам ана шундай бекат ўз ишини бошлади.
Мазкур бекат М-39 автомобиль йўлининг Булунғур туманидан ўтувчи қисмида жойлашган. Бу эса Республикамизнинг исталган ҳудудига кетаётган электромобиль ҳайдовчилари учун катта қулайлик яратади.
Ушбу ускуна 2 соат давомида автомобилларни энергия билан қувватлайди ва бу автомобилни 500 километр йўл босишига тўлиқ етади. Иш бошлаганига кўп вақт бўлмаса-да, мазкур бекатдан фойдаланувчилар сони анчагинани ташкил қилмоқда.
Абдулазиз Йўлдошев.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш - бош мақсадимиз
- 46 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!