Булунғурда она ва бола газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида жароҳат олишди
- 07.06.2019 12:59
- 199
- Самарқанд

Кеча, 6 июнь куни Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида яшовчи 47 ёшли Р.Н. ўзига тегишли бўлган Меҳржон маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган автомашиналар эҳтиёт қисмларини сотиш дўконида сигаретани ёқиш мақсадида ўт ёндириш мосламасини (зажигалка) ёққан вақтида хонага тўпланган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган.
Натижада Р.Н. ва унинг 17 ёшли ўғли Х.Т. турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилганлар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ўриндиқда қолдирилган тиллалар
- 50 дақиқа аввал
- Мутолаа
Чақмоқнинг туҳфаси
- 51 дақиқа аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Ўзи ҳам, ходимларга ҳам диктант ёздирган муҳаррир эди
- 56 дақиқа аввал
- Мутолаа
Аёл муҳаббатдан иборат
- Бугун, 11:24
- Мутолаа