Диққат! “Сувоқова” ДУК Самарқанд шаҳар филиали огоҳлантиради

Чўпонота сув иншоотидан Самарқанд шаҳрининг бир қисмини сув билан таъминлайдиган 1000 диаметрлик сув линиясининг Тошкент йўли қисмида авария ҳолати содир бўлганлиги туфайли Бўстонсарой,  Даҳбед кўчалари, Кўксарой майдони ҳамда Самарқанд шаҳрининг Боғишамол, Темирйўл, Сиёб ҳудудларининг айрим жойларида ичимлик сувида узилиш кузатилади.

Авария ҳолати тахминан соат 18:00 лар атрофида бартараф этилади ва соат 20:00 дан сув бериш бошланади. Эҳтиёт чораларини кўришингиз сўралади.