Ер остида 17 йил яшаган шахтёр

Баъзида ҳаётда шундай ҳайратланарли воқеалар содир бўладики, уларга ишониш деярли мумкин эмас – бироқ ҳақиқий фактлар ажаблантирмай қўймайди. Яқинда маълум бўлган Хитойнинг ғарбий қисмидаги шахта ишчисининг қутқарилиши бу ҳодисаларнинг биридир.

2003 йилда ушбу ҳудудда Рихтер шкаласи бўйича 7,8 баллга тенг зилзила содир бўлди. Шундан кейин 118 нафар кончи ер ости конларида тириклайин кўмилиб қолган. Бор-йўғи 51 нафари тирик бўлган. Қолганларини эса ўпирилишлар давом этиши сабабли топишнинг иложи бўлмаган ва уларнинг ҳаммаси ҳалок бўлган, деб ҳисобланган эди.

Ўшандан бери шахтанинг бу қисми ёпиб қўйилган.

2020 йилда бир гуруҳ кончилар ташландиқ шахтада ишлашни қайтадан бошлашди ва тасодифан 17 йил давомида ўлим тузоғидан омон қолишга муваффақ бўлган кончини топиб олишганида ҳақиқий шокка тушишди.

Қутқарилган 59 ёшли Чунг Ваининг аҳволи жуда ёмон эди. У тезда яқин атрофдаги шифохонага олиб кетилди. Шифокорлар унинг жисмоний ва руҳий ҳолати тўғрисида ғамхўрлик кўрсата бошлашди.

Чунгнинг узоқ вақт омон қолгани ҳақиқий мўъжиза эди.

Зилзила содир бўлганда шахта туннели таянган ёғоч конструкциялар қулаб тушиб, 118 киши вайроналар остида қолди. Чунгнинг яқин атрофида бўлган бошқа барча кончилар ҳалок бўлди. Унинг омон қолишининг ягона сабаби – у тоза ҳавога чиқиш йўли бўлган вентиляцион тешик ёнида ишларди.

Бундан ташқари, унга шахталар вайрон бўлган тақдирда катта миқдордаги ғамлаб қўйиладиган озиқ-овқат захиралари борлиги ҳам ёрдам берди. Захиралар тугагач, у намликда кўпаядиган турли жонзот ва ўсимликларни еб жон сақлади.

Бу бундай экстремал шароит ва зулматда одам узоқ вақт қолишга муваффақ бўлган ягона ҳолат бўлди.