Европа жазирама иссиқлар бўйича рекорд қўйишда давом этмоқда

Июнь ойининг охирида Европа қитъасидаги турли мамлакатлар жазирама иссиқ бўйича рекордларни янгилаяпти. Ойнинг охиригача ҳаво ҳарорати бундан ҳам иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Турли мамлакатларда телевидение, радио ва ОАВ орқали одамларга лозим бўлмаса кундузи кўчага чиқмаслик тавсия этилмоқда.

Германия миллий метереология агентлиги аллақачон июнь ойи учун жазирама иссиқ бу мамлакатда 38.6 градусга чиқиб аввалги рекордни қувиб ўтганини маълум қилди.

Олимларнинг хулосаларига кўра, иқлим ўзгаришлари туфайли бундан буёғига ёзда жазирама иссиқ бўлиши одатий ҳол бўлади. Улар европаликларни бундан кейин ҳозиргидан ҳам қаттиқроқ иссиқ об-ҳаволар бўлишига тайёр туришга чақирмоқдалар.