Газета тарқатувчиларга “таклифнома”

Самарқанддаги "Тезкор омад кумуш" ва "Оммабоп нашрлар тарқатиш" масъулияти чекланган жамиятларининг масъулиятсиз ходимларига!

Сизга шуни ёзиб маълум қиламизки, вилоят матбуот уйида "Зарафшон" газетасининг 2019 йил 25 апрель сони эрталабдан буён обуначиларга етказилишини кутиб турибди. Обуначилар ҳам газетанинг бугунги сонини кутаётган бўлиши табиий.

Сиз, ҳурматли нашр тарқатувчилар! Зиммангизга олган мажбуриятни унутмаган ҳолда газеталарни таҳририятдан олиб кетиб, ўқувчиларга етказишингизни сўраймиз.