Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳарбий хизматчилар Нурободнинг чекка қишлоғига борди

Марказий ҳарбий округи қўмондонлиги ташаббуси билан Нуробод туманида “Биз улардан фахрланамиз” шиори остида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. 

Дастлаб 21-умумий ўрта таълим мактабида ҳарбийлар, ёшлар ва ўқувчилар иштирокида "Армия юртимиз тинчлиги ва осойишталиги гарови" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда Миллий армиямизнинг ташкил этилиши, бугунги кунда тизимда амалга оширилаётган ўзгариш ва ислоҳотлар, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз борди.

Сўнгра Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида хизмат бурчини ўтаётган Жанубий оператив йўналиш гуруҳи бошлиғи Қодиржон Турсунов ўқиган 63-умумий ўрта таълим мактабида тадбир ташкил этилиб, унда Ш.Хўжақулов ва бошқалар унинг ёшлигидан тиришқоқ, меҳнатсевар, билимга интилувчан бўлганлигини таъкидладилар. Ҳарбий оркестрлар жамоасининг куй ва қўшиқлари, ҳарбий хизматчилар томонидан кўрсатилган ҳарбий чиқишлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.