Ҳозир: Самарқандда Олий Мажлис Сенатига аъзоларни сайлаш бўйича қўшма мажлис бошланди. Хўш, кимлар сенатор бўлади?

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига аъзоларни сайлаш бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Унда маҳаллий кенгашлар депутатлари, фаоллар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этмоқда.

Дастлаб Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мадҳияси янгради. Шундан сўнг қўшма мажлисни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси Худоёр Маматов очди ва Сайлов кодексига мувофиқ сайловни ўтказиш тартиб-тамойиллари ҳақида атрофлича тушунтириш берди.

Қўшма мажлис раислигига 6-Меҳробод сайлов округидан вилоят кенгаши депутати Суҳроб Рафиқов номзодини таклиф этди. Таклиф бир овоздан маъқулланди.

Бизни кузатиб боринг, қўшма мажлис тафсилотлари билан таништириб борамиз.