Иккита атом портлашлардан омон қолган одам
1945 йил 6 августда Америка самолётлари Хиросимага, уч кундан кейин 9 август куни Нагасакига бомба ташлади. Хиросимага ташланган тротил эквиваленти 13 минг тоннадан иборат Little Boy («Кичкинтой») шаҳарнинг тахминан 70 фоизини вайрон қилган.
АҚШ Япониянинг Хиросима шаҳрига ҳарбий мақсадларда қўллаган биринчи атом бомбасини ташлаганида, бир зумда ёки вақт ўтиши билан радиацион куйиш ва таъсир туфайли 90 мингдан 146 минггача япон фуқаролари ҳалок бўлди.
“Кичкинтой” бомбаси Хиросимага ташланганидан икки кун ўтиб, яна бир “Бақалоқ” деб номланган бомба Нагасакига ташланди. “Бақалоқ” 39 мингдан 80 минггача кишининг уйини қуритди. Қурбонларнинг ярмидан кўпи портлашнинг биринчи кунида ҳалок бўлди, ўз кўргуликларини айтиб бериш учун жуда кам одам тирик қолди.
Биринчи бомба ташланганида Хиросимада хизмат сафарида бўлиб турган Цутому Ямагучи мўъжизавий тарзда тирик қолди. Шаҳар вайрон бўлгач, у Нагасакига қайтиб келди. Афсуски, у иккинчи портлашнинг ҳам гувоҳи бўлиш ва икки баравар уни омадли ёки икки баравар омадсиз қилган вазиятни бошидан кечириш учун она шаҳрига етиб келди.
Цутому Ямагучи нафақат урушдан омон қолди, балки аср алмашинишини кўрди, у 2010 йилда ошқозон саратонига дучор бўлди ва 93 ёшида вафот этди.
Тақдир тақозоси билан Цутому Ямагучи бу иккита портлашларнинг гувоҳига айланди, умид қиламизки, унинг рекорди ҳеч қачон янгиланмайди.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.