Илоҳий кемани излаган сайёҳлар

Афсоналарга кўра, Арманистон ва Туркия ўртасидаги Арарат тоғида  пайғамбаримиз Нуҳ алайҳиссаломнинг кемаси қолдиқлари бор эмиш. Аммо ўша афсоналарга кўра, Арарат ўз сирини қаттиқ яшириб келармиш ва кемани топишнинг иложи йўқ экан.

Бу ҳақда француз сайёҳи Монарх Одерх XIV асрда ёзиб қолдирган: «Ўша ерда яшовчиларнинг бизга айтишларича, тоққа ҳеч ким чиқолмаган, негаки, бу Яратганга ёқмаслиги мумкин…»

 Ўша сўзларда қисман жон бор. Тоғ этагидаёқ тадқиқотчиларни заҳарли илонлар ва хавфли жонзотлар кутиб туради. Кўп сонли жарликлар, ёриқлар, тош қулаши, довул, туман қидирувчиларга тўсқинлик қилади. Аммо ҳамма вақт ҳам юрак ютиб қадимги жумбоқни аниқлашга уринувчилар бўлган.

1829 йилда француз Фредирик Парро Араратга биринчи бўлиб чиқишга уриниб кўрган ва тоғнинг ғарбий музлик адирларига чиққан. У Нуҳ пайғамбар кемасини қидиришни ўз олдига мақсад қилиб қўймаган. Тоғ уни спорт нуқтаи назаридангина қизиқтирган, холос. Шунга қарамасдан у ялангликни аниқлаган: “Бу бутун олам сув тошқини даврида бемалол кема учун тўхташ жойи вазифасини ўтаган бўлиши мумкин”, деган Фредирик Парро Арарат.

****

Ўлимни четлаб

Летаргия - грекча сўз бўлиб, тушга ўхшаш чуқур уйқуга кетиш касалигини англатади.

Ўлим белгилари - юрак уриш тўхташи, нафас олмаслик унга хос. Бунда бошқа ҳаёт жараёнлари ҳам қилт этмайди. Хуллас, ҳақиқий ўлим ва летаргик ҳолатни ҳозирги замон ускуналарисиз аниқлаш мушкул. Шу боис ўтмишда летаргик уйқуга кетган кишиларни ўлик сифатида дафн қилиш кўп учраган. Уларнинг аксарияти машхур одамлар бўлишган.

Масалан, Италия шоири Франческо Петрарко билан ана шундай аянчли воқеа рўй берган. У оғир хасталикка чалиниб, летаргик уйқуга кетган. Уни ўлди ҳисоблашиб, дафн қилишга тараддуд кўришган. У тобутга ётқизилиб, қабрга қўйилаётганда кўзини очган. Хайрият, ҳаммаси яхшилик билан тугаган. Ўша даҳшатли воқеадан кейин шоир яна 40 йил умр кўрган.

Т.Шомуродов тайёрлади.