Испаниялик олимлар ниқоб тақишнинг вирус билан курашишда фойдали жиҳатларини таққослади
Олимлар COVID-19 касаллигини юқтириш пайтида тиббий ниқобда бўлган беморларда касаллик енгил ўтишини аниқлашди. Бу ҳақда Испаниянинг EFE аxборот агентлигига юқумли касалликлар мутаxассиси, Ла Риожа халқаро университети тиббиёт маркази директори Висенте Сориано xабар берди.
Сориано пандемиянинг биринчи тўлқини пайтида Мадридда тадқиқот ишларига бошчилик қилди. Олимлар коронавирус инфекцияси тарқалиши ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиб, вируснинг юқиш даражаси ва госпитализация эҳтимолини таққослаш имкониятига эга бўлишди.
Олимлар бир компания ходимларини 3 соат бино ичида ниқобсиз, масофани сақлаган ҳолда 10 кишини ўрганишди. Натижада компания ходимлари коронавирус билан касалланган, уларнинг 4 нафари касалxонага ётқизилган.
"Таҳлиллар шуни кўрсатадики, коронавирус инфекциясининг паст концентрацияси таъсирида юқиш эҳтимоли мавжуд. Аммо аломатлар деярли сезиларсиз, касаллик енгил ўтади», дея ниқоб тақишнинг вирус билан курашишда фойдали жиҳатларини айтиб ўтди Сориано.
Аввалроқ, Сеченов университети микробиология, вирусология ва иммунология кафедраси мудири, Россия Фанлар академияси академиги Виталий Зверев “Қўлқоплар коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилмайди. Аксинча, қўлларнинг табиий ҳимоясини заифлаштириб, турли бошқа касалликларнинг юқишига сабаб бўлади”, деб таъкидлаган эди.