Исроиллик олимлар инсон кексайишини секинлаштиришга муваффақ бўлди
Исроилдаги Тель-Авив университети олимлари организмнинг зарарланган ҳужайраларидан халос бўлиш имконини оширадиган, гибербарик кислороди терапияси ёрдамида биринчи марта инсон иммунитет тизими кексайишини секинлаштиришга муваффақ бўлди. Бу ҳақдаги илмий мақола “Aging” журналида чоп этилди.
Тадқиқотда 64 ёшдан катта бўлган 35 киши иштирок этди. Улар ҳар кун, 60 кун давомида гипербарик кислород терапияси сеансларини қабул қилишди. Сеансларнинг 30-чи ва 60-чи кунлари, шунингдек, терапия якунлангач, 1-2 ҳафтадан сўнг мутахассислар иштирокчилар қон намуналарини олишди ва кексайиш аломатларини ўрганишди.
Таҳлил натижаларига кўра, оксигенотерапия Т-ёрдамчилари, ситотоксик Т-лимфоцитлар (“табиий қотил” ҳужайралар) ва В-ҳужайралардаги тана ўлчами узунлигининг 20 фоиздан ошишига олиб келган. Муҳим ўзгаришлар В-ҳужайраларида кузатилди. Улардаги тана ўлчами узунлиги тадқиқот охирида 37 фоизга ошган. Кексайишга мойил Т-ёрдамчи ҳужайралари ва ситоксик лимфоцитларнинг 37 ва 10 фоизга камайиши кузатилган.