Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ташкил этилди
- 13.09.2019 10:28
- 193
- Қонун ва ҳужжатлар
Президентимизнинг 2019 йил 11 сентябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузурида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ташкил этилди.
Агентлик истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқади ва амалга оширади. Шу билан бирга, агентликка истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уни бузган шахсларга нисбатан чора кўриш учун судга мурожаат қилиш каби ҳуқуқлар берилди.
Шунингдек, агентлик чакана савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида товар ва хизматларнинг назорат харидини ўтказиши, уларни экспертизадан ўтказилишини ташкил қилади. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари судга киритиладиган даъволарда давлат божи тўлашдан озод этилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа