Жаҳон чемпионатига отланган спортчига йўлкира ажратиладиган бўлди

Иштихон туманидаги 21-мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган сайёр қабулда 4 та сектор раҳбарлари ҳамда туман Халқ қабулхонаси мудири аҳолининг муаммоларини тинглаб, уларга ечим топиш чораларини кўрди.

Қабулда 50 нафардан ортиқ фуқароларнинг муаммолари тингланди.

Асосан, аҳолининг коммунал хўжалик, йўл таъмири, моддий ёрдам, соғлиқни сақлаш, кредит, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ер майдони ажратиш каби масалалар юзасидан қилинган мурожаатларини ҳал этиш бўйича туман ташкилотлари мутасаддиларига топшириқлар берилди.

– Спортнинг армрестлинг тури билан шуғулланаман, – дейди Умиджон Ўсаров. – Руминиянинг Константа шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритганман. Аммо йўл харажатларига оиламизнинг имконияти етмаяпти.

Тадбирда У.Ўсаровнинг жаҳон чемпионатига бориши учун моддий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

Иштихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.