Жанубий Кореядаги жанжалда Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Ўзбекистоннинг Сеул шаҳридаги элчихонаси консуллик бўлими берган маълумотга кўра 2019 йилнинг 26 июль куни Корея Республикасининг Инчон шаҳрида ўзаро жанжал оқибатида Ўзбекистон фуқароси И.Л. оғир жароҳатланди ва вафот этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Полиция гумонланувчини қўлга олди ва тергов тарбирларини амалга оширмоқда.

Элчихона мазкур вазиятни назоратга олган.