Каттақўрғонлик болалар замонавий тиббиёт масканида даволанади

Тиббиёт соҳаси фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Д.Жуманиёзов, Каттақўрғон тумани ҳокими А.Баҳромов мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ислоҳ қилишга қаратилган тадбирлар натижасида сўнгги йилларда туб ўзгаришлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади.

«Турон» кўп тармоқли корхонаси қурувчилари томонидан 4 миллиард 300 миллион сўм сарфланиб бунёд этилган янги мажмуада 80 ўринли терапия ва 40 ўринли болалар касалликлари бўлимлари жойлашган.

Тадбир иштирокчилари янги бўлимлар фаолияти билан яқиндан танишиб, бу ерда ҳудуд ёшларига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирдилар.

Шифохонада даволанаётган беморларга махсус кийим-кечаклар берилмоқда. 50 ўринли замонавий ошхона, беморлар хоналари ва ювиниш хоналари даволанувчилар хизматида.

Шуҳрат ҚАРШИЕВ.