Коронавирус келажакда бепуштликка олиб келиши мумкинми?

Ушбу саволга АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков жавоб берди.

➖ Коронавирус касаллиги мутлақо янги касаллик бўлиб, ҳали у ҳақида етарли маълумотга эга эмасмиз. Алоҳида бу борада илмий изланишлар амалга оширилмаган.

Қолаверса, касаллик ёш болаларда жуда енгил ўтаяпти. Шунинг учун келажакда бирор бир жиддий асорат қолдириши ҳақида башорат қилиш нотўғри бўлади.

Фикримизча, COVID-19 келажакда фарзанд кўрмаслик (бепуштлик) каби ҳолатларни келтириб чиқарадиган касалликлар сирасига кирмайди.