Машҳур 7 футболчи "Реал"ни тарк этади
- 29.03.2020 08:31
- 531
- Спорт
"Қироллик клуби" сафида катта ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.
"El Mundo Deportivo" нашри хабарига кўра, Зинедин Зидан ва Флорентино Перес жамоанинг келаси мавсум учун эҳтимолий таркибини муҳокама қилиб чиқди.
Муҳокама чоғида айтилишича, клубни ёзда ҳимоячилар Марсело ва Альваро Одриосола, ярим ҳимоячилар Лука Модрич ва Хамес Родригес, шунингдек, ҳужумчилар Гарет Бэйл, Мариано Диас ва Лука Йович тарк этади.
Хабарингиз бор, айни пайтда коронавирус пандемияси туфайли Испания чемпионати баҳслари ҳам тўхтаб қолган. Турнирнинг қайта бошланиш санаси ҳозирча маълум эмас.
Ҳусан Элтоев тайёрлади.
Теглар:
Футбол